(0-374) 223-94-60
Andijon sh. Yu.Otabekov 1-uy

ДИҚҚАТ, МУҲИМ ХАБАР!

09:13 02.09.2020

2020/2021 ўқув йилига хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар ДИҚҚАТИГА:


🔹2020/2021 ўқув йилига хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари ҳамда республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш учун рўйхатдан ўтган фуқаролар учун онлайн тест синовлари жорий йилнинг 5-6 сентябрь кунлари ўтказилади.
🔹Фуқаролар рўйхатдан ўтишда белгилаган ўзларининг доимий яшаш манзили бўйича онлайн тест синовларида иштирок этадилар.
🔹Тест синовларида фуқаролар белгиланган жойда иштирок этишлари шарт.
🔹Тест синовларида иштирок этувчи фуқаролардан онлайн тест синовларида иштирок этиш учун белгиланган жойларга ўз вақтида келишлари талаб этилади.
🔹Таълим йўналишларига мос фанлардан тўғри жавобларга бериладиган баллар қуйидагича тақсимланади:
1-блок фанларига – ҳар бир тўғри жавобга – 3,2 балл;
2-блок фанларига – ҳар бир тўғри жавобга – 3,1 балл.
⏰Тест синовларини топшириш учун 3 соат вақт берилади. Талабгорларга тегишли таълим йўналишларига мос 2 та фандан 30 тадан, жами 60 та савол берилади.
❗️Ўтказиладиган тест синовлари натижаларига кўра фуқароларнинг хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш бўйича қарор ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТОМОНИДАН қабул қилинади.