ИНСТИТУТГА ТЎЛОВ–КОНТРАКТ, ОРТТИРИЛГАН (СУПЕР) КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИШГА ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ВА ТАХСИЛ ОЛАЁТГАН ТАЛАБАЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2021 йил 21 январдаги 9-сон баёнига асосан Сизларга қуйидагиларни маълум қилади:
- Институтга тўлов контракт асосида ўқишга тавсия этилган ва тахсил олаётган талабаларнинг
тўлов-контракт миқдори 2020/2021 ўқув йилида ўзгармайди (оширилмайди); - Бакалавриатура ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиб, белгиланган тўлов-контракт маблағларини қисман тўлаган, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов хақини камида 50 фоизини ўтказиш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 1 феврали этиб белгиланди;
- Мазкур муддат бошқа узайтирилмайди!!!
ҚАБУЛ КОМИССИЯСИ