Азиз шифокорлар, сизларга таъзим қиламиз!

image_pdfYuklab olish (pdf)image_printChop etish versiyasi

Коронавирус пандемияси шароитида бутун дунё аҳли қаҳрамонларни олқишламоқда. Кўзга кўринмас вирус билан курашда – жангда кимлар қаҳрамонлик кўрсатмоқда, дунё аҳли кимни қаҳрамон сифатида тан олмоқда?! Булар оиласидан, иссиққина уйидан йироқда бўлган, ўз иш жойидан кетмаган шифокорлар, нозиккина ҳамшира қизлар, меҳрибон тиббиёт ходимларидир!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонвич Мирзиёев ҳам пандемияга қарши кураш борасидаги ҳар бир чиқишларида – Мурожаатларида тиббиёт ходимларига чуқур миннаддорчилик билдирмоқда.

Ахборот маконидаги хабарларда баъзи журналистлар, депутатлар Андижонда коронавирус билан чалинган шифокорлар кўплиги ҳақида ёзиб, уларнинг профессионаллигига шубҳа уйғотиш кайфиятида бўлмоқдалар. Улар тиббиёт ходимларининг иш фаолияти билан батафсил танишмасдан юзаки маълумотлар тақдим этишмоқда. Аслида қайси журналист, депутат қайси карантин ҳудудига кирди, қайси шифокор ёки бемор билан суҳбатлашди?! Бутун дунё ожизлик қилиб қолаётган коронавирус билан юзма-юз туриб курашаётган шифокорга нисбатан юзакилик билан, тахминий фикр-мулоҳазалар билан мунсабат билдириш уларга нисбатан жуда катта ҳурматсизлик эмасми?!

Андижон вилоятининг 3 миллиондан ортиқ аҳолисига 7 мингдан ортиқ шифкорлар, 34 мингга яқин ҳамширалар хизмат кўрсатмоқда. Вилоят тиббиётчиларига муносбат билдиршдан аввал бошқа вилоятлар, шаҳарларга нисбатан олганда бир тиббиёт ходимига қанчадан бемор тўғри келишни таҳлил қилган ҳолда фикр билдириш лозим эмасми?!
Тиббиётдан озгина бўлсада маълумотга эга инсонларга аёнки, коронавируснинг дастлабки кунларида – ҳеч қандай клиник белгилари намоён бўлмаган вақтда биринчи бўлиб беморлар билан айнан шифокорлар мулоқотда бўлишди. Шунинг учун Хитойнинг битта провинциясида 1000 дан ортик шифокор касалликни биринчи бўлиб юқтириб олган. Бундай ҳолатлар Америка Қўшма Штатлари, Италия, Испания ва бир катор ривожланган давлатларда ҳам кайд этилди. Лекин бирорта давлатда шифокорларни бу ҳолатлар учун айблаш ҳеч кимни ҳаёлига келмади! Бутун дунё аҳли шифокорлар шаьнига фақат тахсинлар айтмоқда!
Ишонинг, шифокорлар вируснинг қилаётган ишлари учун айбдор эмасдирлар!
Коронавирус инфекциясининг ўзини билинмай ҳужумга ўтиш қобилияти ҳам мавжуд, шунинг учун ҳам дунёни забт этиб улгурди.
Халқимиз андишали халқ. Бутун дунё таҳликада турган пайтда биз бир-биримизни, айниқса коронавирус билан очиқ жангда бўлаётган шифокорларимизни, тиббиёт ходимларини, ҳеч бўлмаса руҳан қўллаб-қувватлашимиз зарур. Шундагина бизнинг тиббиётчилар эмас, балки дунё миқёсида оддий одамлар қатори вафот этиб кетаётган юзлаб тиббиётчилар ўзларининг жонларини фидо қилаётган одамлардан миннаддор бўлишади.

Азиз шифокорлар, сизларга яна бир бор таъзим қиламиз!

Андижон давлат тиббиёт институтининг
бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари

✅ ADTI.UZ rasmiy kanali @adtixabarlar

265